Саратовда вафот этган нафақахўрни сўнгги манзилга кузатиш учун катафалка ўрнига «Меҳрибон сигир» комбинати рекламаси туширилган юк машинаси келди. Бу ҳақда «Регион64» хабар бермоқда.
15 май куни Саратовда вафот этган эркакнинг қариндошлари уни қадрдон қишлоғи Базарний Карабулакда дафн этишга қарор қилди. Бунинг учун улар «Соколова О.В.» диний маросимлар агентлигига мурожаат қилди. «Жасадни катафалкка қўйишади ва биз уни кузатиб борамиз деб ўйлагандик. Бироқ агентлик ‘Меҳрибон сигир’ сут комбинатининг қувноқ рекламаси туширилган юк машинасини тақдим этди», — ҳикоя қилади вафот этган эркакнинг қариндоши.
Бундан ташқари, жасадни машинага ортиши керак бўлган жамоа ҳам келмаган, «Газель» ҳайдовчиси эса ёрдам беришдан бош тортган. Аёл компания машинани алмаштириши ва одамларини юбориши учун қўшимча тўлов тўлашга мажбур бўлган.
Марҳумнинг қариндошлари прокуратура ва «Роспотребнадзор» бошқармаси ҳудудий бўлимига мурожаат қилганлиги таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)