Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўрта магистралдаги МС-21 самолёти Иркутскда биринчи парвозни амалга оширди. Бу ҳақда Иркутск авиация заводидаги манба маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

«Парвоз, режалаштирилганидек, рисоладагидек ўтди», — деди қўшимча изоҳ беришдан тийилган манба.

Ҳодиса гувоҳлари Youtube’да бир неча видео жойлаштирди. Улардан бирида самолёт тўпланганлар устидан учиб ўтаётгани, томошабинлар эса чапак чалаётганини кўриш мумкин.

МС-21 Россияда ишлаб чиқариладиган илк ўрта магистралдаги самолёт бўлиб, 211 йўловчи ўрнига эга. Ҳозирда лайнерга буюртмалар сони 285 тани ташкил этади, бундан 185 ҳаво кемаси учун дастлабки маблағ тўлаб ҳам бўлинган.

https://youtu.be/n1bMYv5JQNw

Изоҳ
Асосий янгиликлар