Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилёр Ҳакимов Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси этиб тасдиқланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
«2017 йилнинг 27 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 10-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилёр Ҳакимов Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тасдиқланди», — дейилади хабарномада.
Изоҳ (0)