Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Коннектикут штатидан собиқ сенатор Жо Либерман АҚШ президенти Дональд Трампга уни Федерал қидирув бюроси директори лавозимига номзод сифатида кўрмаслик ҳақидаги мактуб билан мурожаат этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Жо Либерман.

Жо Либерман.
Фото: AP

Либерман буни «манфаатлар тўқнашувидан ўзини четга олиш зарурати» билан изоҳлади. У ФҚБ томонидан Москванинг АҚШдаги президентлик сайловига эҳтимолий аралашувини текширувида Трампнинг вакили сифатида иштирок этадиган Марк Касовицнинг юридик компаниясида катта маслаҳатчи бўлиб ишлаганди.

Қайд жтиш жоизки, Трамп ФҚБ директорлигига шу вазифани бажараётган Эндрю Маккейб, бюронинг собиқ ходими Ричард Макфили, Оклахома собиқ губернатори Фрэнк Китинг, адлия вазирининг собиқ ёрдамчиси Элис Фишер ва Нью-Йорк штати апелляция суди аъзоси Майкл Гарсиа номзодларини ҳам кўриб чиқмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар