Дунёдаги энг чуқур сувости батискафи ҳисобланадиган Хитойнинг «Цзяолун» қурилмаси Ер юзидаги энг чуқур нуқта — Челленжер тубига тушишга тайёргарликни бошлади. Бу ҳақда National Geographic хабар бермоқда.
Челленжер туби Гуам оролидан 340 километр жануби—ғарбда, денгиз сатҳидан 10 994 метр чуқурликда жойлашган.
22 май куни «Сянъянхун-09» тадқиқот кемаси бортидан батискаф 4800 метр чуқурликка тушди. Миссия 9 соатга яқин вақт олди.
Мазкур экспедиция доирасида батискаф 10 та чуқурликка тушишни амалга ошириши ва якунда Челленжер тубига етиши кўзда тутилган.
Олимлар денгиз тубини тасвирга олади, денгиз суви, чўкма моддалар ва тирик организмлар намуналарини йиғиштиради. Уларнинг таҳлили ушбу минтақада юз бераётган геологик жараёнларни англаб етиш имконини беради.
https://youtu.be/GZUx69CwAdI
Изоҳ (0)