Бангладеш ҳукумати мамлакат олий суди биноси олдида ўрнатилган адолат маъбудаси — Фемиданинг ҳайкалини олиб ташлади. «РИА Новости»нинг AFP’га асосланиб билдиришича, диний консерваторлар ҳайкални мусулмончиликка тўғри келмайди деб топиб, уни Қуръоннинг тасвири билан алмаштиришни талаб қилган.
Ҳайкалнинг олиб ташланишига норозилик намойишлари ва тартибсизлик сабаб бўлди. Консерваторлар норозилик акциялари уюштириб, ўз талабларини билдирганидан сўнг суд ҳайкални олиб ташлаш ҳақида қарор қабул қилишга мажбур бўлди.
Ҳайкал олиб ташланганидан сўнг суд биноси олдида яна намойишлар уюштирилди. Полиция намойишчиларни тарқатиб юбориш учун резинали ўқлардан, кўзни ёшлантирувчи газдан ва сув тўпларидан фойдаланди. Бу намойишни ҳайкалнинг тарафдорлари, асосан талабалар уюштирган эди.
Изоҳ (0)