Энтони Жошуа ва Владимир Кличко шу йилнинг кузида яна бир марта рингга чиқади. Бу ҳақда Жошуанинг промоутери Эдди Хирн айтиб ўтди, деб маълумот берди «ISport» нашри.
Супер-оғир вазн тоифасидаги бу икки боксчининг Лондонда ўтган биринчи жангида Жошуа 11-раундга келибгина зафар қучишга муваффақ бўлганди. Бунга қадар Жошуага қарши рингга чиққан боксчиларнинг ҳеч бири етти раунддан уёғига ўта олмаганди.
IBF конвенциясида ташкилотга Кличкога қарши реванш жанги ўтказишга тайёр эканимиз ҳақида айтиб, бунинг учун рухсат беришларини сўрадик. Биз Жошуанинг кейинги жанги ҳам Кличкога қарши ўтиши тарафдоримиз. Жанг манзили ва санаси ҳақида маълумот берамиз.Бокснинг супер-оғир вазндаги икки йўналишида чемпионлик камарини қўлга киритган Жошуанинг кичик Кличкога қарши яна бир марта рингга чиқиши, 40 дан ошган украиналик боксчида фаолиятини ғалаба билан якунлаш учун имконият борлигини билдиради.Эдди Хирн, Жошуанинг промоутери
Изоҳ (0)