Филиппин ҳукумат қўшинлари вертолётлар ёрдамида Минданао оролидаги Марави шаҳри кўчаларида тозалаш олиб бормоқда. Ушбу шаҳарни ИШИД билан боғлиқ террорчи гуруҳлар — «Мауте» ва «Абу Сайяф» жангарилари томонидан қўлга олинган эди, деб хабар беради «Газета.ru».
Шаҳарга 100 нафар аскар йўлланган бўлиб, улар орасида АҚШ махсус мўлжал қўшинлари хизматчилари ҳам бор. Улар «Мауте» гуруҳи жангариларини йўқ қилиш билан шуғулланмоқда. Ҳарбийлар танклар ва вертолётлардан фойдаланмоқда, аммо террорчилар тинч аҳолидан тирик қалқон сифатида фойдаланаётгани вазиятни оғирлаштирмоқда.
Минданао провинциясидаги террорчилар етакчиларидан бири Иснилон Хапилонни қўлга олишга ҳаракат қилгани туфайли бу ерда вазият мураккаблашиб кетди. Филиппин президенти Родриго Дутерте провинцияда фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Изоҳ (0)