Бразилия пойтахтидаги намойишлар давомида камида 49 киши жабрланди. Бу ҳақда пойтахт федерал округи жамоатчилик хавфсизлиги департаменти маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Намойиш иштирокчилари мамлакат президенти Мишель Темернинг истеъфоси ва давлат раҳбари сайловларини муддатидан олдин ўтказишни талаб қилди.
Яна етти киши давлат мулкига зарар етказиш, полицияга бўйсунмаслик ва ноқонуний қурол сақлаш айбловлари билан қўлга олинди.
Аввалроқ намойишчилар ўт қўйганлиги туфайли учта федерал бошқарма биносига зарар етганлиги маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)