Янги Москвадаги логистик компания автомобиллар тўхташ жойида юзага келган ёнғин оқибатида қарийб 30 та машина ёниб кетди ёки зарар кўрди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Янги Москва, Саларьево қишлоғидаги автомобиллар тўхташ жойида ёнғин юз берганлиги ҳақида 02:53 да (Москва вақти бўйича) хабар келиб тушди. Ёнғин оқибатида 28 та машинага қисман ёки тўлиқ қисман зарар етди», — дея хабар беради Москва ФВВ бош бошқармаси.
Ёнғин 40 дақиқада бартараф этилган. Унинг оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ёнғин сабаблари ва вазиятлари аниқланмоқда.
Изоҳ (0)