Буюк Британиянинг Вустершир графлигида яшовчи 83 ёшли Валери Жонсон автомобилида шифокор ҳузурига кетаётганида адашиб Шотландияга йўл олди. Момо ўн километрли масофа ўрнига 480 километрдан ошиқ йўл босди, деб хабар беради Motor.
Валери Жонсон уйи атрофида йўл-таъмир ишлари олиб борилаётгани сабабли чалғиди. Бошқа томонга кетиб қолгач, Шотландия чегарасига қараб ҳаракатланишни давом эттирди.
Орадан саккиз соат ўтиб, Ларкхолл шаҳарчасига етганида ёқилғиси тугади ва ёрдам сўраб маҳаллий аҳолига мурожаат этди.
Улар полиция ва ҳар эҳтимолга қарши, тез тиббий ёрдамга қўнғироқ қилди. Сўнг биргаликда момонинг яқинларини кутиб олди.
Изоҳ (0)