Пхеньян Вашингтон ва унинг иттифоқчиларининг КХДР ва Россиянинг икки мамлакат ўртасида юк-йўловчи кема қатновини очиш ҳақидаги қарорига салбий муносабатини танқид қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
ТИВ вакилининг 24 май, чоршанба куни чоп этилган баёнотида таъкидлашича, Қўшма Штатлар ҳатто икки суверен давлат ўртасидаги туристик алмашув ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш доирасида мунтазам денгиз маршрутининг очилишидан ҳам айб топишга уринмоқда.
«АҚШнинг ана шундай ўзбошимча тажрибаси ўз олдига КХДР ва Россия иқтисодий ҳамкорлигига тўсқинлик қилиш ва уларнинг қонуний манфаатларига зарар етказиш мақсадини қўйган», — дея таъкидлади дипломат.
У КХДР ва Россия ўртасидаги иқтисодий алоқалар икки мамлакат халқлари манфаатлари йўида бундан кейин ҳам ривожланишда давом этишига ишонч билдирди.
Изоҳ (0)