Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

22 май оқшомида Манчестер шаҳрида Ариана Гранденинг Manchester Arena ёпиқ стадионида ташкил этилган концерти вақтида портлаш юз берди. Полиция маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар тан жароҳати олган. «ТАСС» чет эллик сиёсатчилар воқеага қандай муносабат билдирганини келтириб ўтди.

Фото: AP

Фото: AP

Канада бош вазири Жастин Трюдо стадиондаги портлашдан шок ҳолатига тушди.

«Канадаликлар Манчестердаги даҳшатли ҳужум ҳақидаги хабардан шокка тушди. Илтимос, фожиа қурбонлари ва уларнинг оилаларини ёдда тутинг», — деб ёзди у Twitter’га.

Япония ҳукумати Манчестердаги террорчилик ҳаракатини кескин қоралади.

«Бу қабиҳ ҳужум, биз бундай ҳаракатларга тоқат қилолмаймиз, — деди вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсихидэ Суга. — Япония ҳукумати ушбу терактни кескин қоралайди».

Мексика президенти Энрике Пенья Ньето Буюк Британия халқига ҳамдардлик билдирди.

«Манчестердаги фожиали воқеалар юзасидан таъзия билдираман, — деб ёзди Пенья Ньето ўз Twitter’ида. — Биз Бирлашган Қироллик жамоатчилиги ва ҳукумати билан бирдаммиз».

Изоҳ
Асосий янгиликлар