Густав Эйфелнинг хусусий хонаси, Париж Франция
Эйфель минорасининг учинчи қаватида Густав Эйфелга тегишли хона жойлашган бўлиб, бу ерда у муҳим меҳмонларни, жумладан, Томас Эдисонни қабул қилган. Ҳозирда ушбу хонадаги курсида Эйфель ва Эдисоннинг манекенлари ўтиради.Таймс-сквердаги бўш бино, Нью-Йорк, АҚШ
Уан-Таймс-сквер биноси ўз хўжайинларига йилига 23 миллион долларга яқин даромад келтирса ҳам, бино ичида ташландиқ офис хоналари ва биринчи қаватдаги дорихонадан бошқа ҳеч нима йўқ.
Бинога эгалик қилувчи фирма 1992 йилда банкротга учраганидан сўнг, уни реклама компаниясига сотиб юборган. Шундан бери Уан-Таймс-сквер улкан экранлар учун таянч вазифасини бажаради.Ташландиқ Сити-холл метро бекати, Нью-Йорк, АҚШ
Нью-Йорк метрополитенидаги «Сити-холл» бекати 1904—1945 йиллар давомида ишлаган. Янги поездлар келганлиги, уларнинг вагонлари бурилишларни амалга ошириш учун жуда узун бўлганлиги сабаб бекат ёпилган.
«Сити-холл» бекатини кўриш учун №6 поезд вагони сўнгги бекатга етганида ундан чиқмаслик керак: поезда ортга қайтиш учун айнан шу бекатдан бурилишни амалга оширади.Рашмор тоғи ва махфий хона, АҚШ
Рашмор тоғида ўйиб ишлаган тўртта президент тасвиридан ташқари махфий хона ҳам мавжуд. Беш тоннали тош билан беркитилган хонада АҚШ тарихидаги энг муҳим ҳужжатларнинг нусхаси, жумладан мустақиллик декларацияси ҳам сақланади.Дожлар саройидаги қамоқхона, Венеция, Италия
Венециядаги дожлар саройининг томи остида қачонлардир Жакомо Казанова — Пьомби сақланган қамоқхона мавжуд. Қамоқхонанинг 400 йиллик тарихи давомида Казанова бу ердан қочишга муваффақ бўлган ягона маҳбус.Лас-Вегас-Стрип остидаги тунеллар, Лас-Вегас, АҚШ
Лас-Вегасдаги асосий кўнгилочар кўчанинг остидаги тунеллар кўплаб бошпанасиз одамлар учун паноҳ вазифасини бажаради. Бу ер мутлақо қоронғи, бироқ фонар ёқилиши билан «одамлар яшайдиган маскан» эканлиги маълум бўлади: мебеллар, кийимлар ва турли хўжалик буюмларига тўла.Empire State Building’нинг 103-қавати, Нью-Йорк, АҚШ
Бинонинг 102-қаватида томоша майдончаси жойлашган. Бироқ шаҳарни 103-қаватда жойлашган кичкина хона орқали ҳам кузатишнинг имкони бор. Ушбу хона фақат ходимларга, машҳурларга ва муҳим меҳмонларга очилади.Кардинал Биббиенанинг ваннахонаси, Папа саройи, Ватикан
Рафаэль Санти ва унинг шогирдлари томонидан 1516 йилда ишланган ушбу ванна кардинал Биббиена апартаментларининг бир қисми ҳисобланади. Ваннага кириш кардиналнинг собиқ ётохонасида, ҳозирда Рим папасининг турли мамлакатлар раҳлабарини қабул қиладиган хонасида жойлашган.Золушка саройидаги махфий хона, Disney World, АҚШ
Ушбу хона қиммат меҳмонхонадаги номерлардан бирига ўхшашига қарамай, пул тўлаб бу ерда бир кеча ҳам қолишнинг имкони йўқ. Бу ерда яшаш учун мукофотни фақат ютиб олиш мумкин — ғайриоддий мукофот ҳар январь ойида ўйналади.Озодлик ҳайкали машъаласидаги кузатув майдони, Нью-Йорк, АҚШ
1916 йилга қадар ҳайкал машъаласида жойлашган майдонга чиқиш учун зина бўлган. 1916 йилда портлаш оқибатида машъалага зарар етган ва туристлар учун у ерга кириш бутунлай тақиқланган. 1986 йилда машъала янгисига алмаштирилган бўлишига қарамай, ҳозир ҳам у ерга кириш мумкин эмас.
Изоҳ (0)