Судан жануби-ғарбидаги Ньяла шаҳрида жойлашган ўқ-дори омборида 21 май, якшанба куни кечқурун содир бўлган портлаш оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди, 67 киши жабрланди. Бу ҳақда маҳаллий ҳарбийлар ва шифокорларга таяниб, France-Presse агентлиги хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
Дастлабки маълумотларга кўра, портлашдан бироз аввал омбор биноларидан бирида қисқа туташув юз берган.
Ҳозир фавқулодда ҳолат ҳудудида ўт ўчирувчилар ишламоқда.
Изоҳ (0)