АҚШ президенти Дональд Трампнинг Исроилдаги ташрифи давомида хавфсизликни таъминлаш мақсадида у тўхтаган меҳмонхонани роботлар қўриқлайди. Бу ҳақда NBC хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
King David меҳмонхонаси бошқарувчисининг сўзларига қараганда, заҳарли газ ёрдамида ҳужум қилинган тақдирда захира вентиляция тизими мавжуд бўлган ҳамда қўл гранатомётидан улоқтирилган снарядга бардош бера оладиган хонанинг нархи бир кеча учун 5,7 минг долларни ташкил этади.
Бино устида кузатув камерали ҳаво шарлари, миналаштирилган автомобилларни қўллаш орқали теракт амалга ошириш эҳтимоли олдини олиш учун меҳмонхона йўлига автобуслар жойлаштирилади. Кўчалардаги канализацияларда эса портловчи қурилмаларни аниқлаш учун роботлар пайдо бўлади.
Изоҳ (0)