Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз ас-Сауд ар-Риёдда экстремизмга қарши кураш бўйича глобал марказ (The Global Center for Combating Extremist Ideology, GCCEI) очилиши ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
АҚШ президенти Дональд Трамп ҳамда 50 мусулмон давлати раҳбарлари иштирокидаги араб-мусулмон давлатилари ва АҚШ саммитидаги чиқишида қирол ушбу структура яқин вақтда иш бошлашини маълум қилди.
Айтилишича, штаб-квартираси ар-Риёдда жойлашадиган ушбу марказ кибермуҳитда террорчи гуруҳлар фаоллиги мониторинги, уларнинг аъзолари юритадиган ёзишмаларни кузатиш билан шуғулланади. GCCEI фаолияти ИШИД ва «ал-Қоида» сингари террорчи гуруҳларга қарши курашга ҳисса қўшишга қаратилади, аммо ушбу кураш жанг майдонида эмас, ахборот технологиялари оламида олиб борилади.
Ушбу структурага Саудия Арабистони миллионлаб доллар йўналтиришни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)