Италиянинг Gianvito Rossi пойабзал фирмаси америкалик теннисчи Серена Уильямсга чегирма қилишдан бош тортди. Бу ҳақда New York Daily News хабар бермоқда.
Gianvito Rossi менежерлари уларнинг фирмаси пойабзалларини афроамерикаликлар кийишини истамаганлиги учун Серена Уильямсга чегирма қилишни рад этганлиги таъкидланмоқда. Бундан ташқари, улар теннисчини «қўрқинчли» деб атаган.
Мазкур воқеага Vogue журнали вакиллари аралашгандан кейин дўкон Уильямсга чегирма тақдим этганлиги хабар қилинмоқда.
Нашрнинг маълум қилишича, компаниянинг собиқ менежери 46 ёшли Уитни Уинберн Gianvito Rossi’га нисбатан Нью-Йорк штати Олий судига ирқий камситиш тўғрисида даъво киритган. Аёлнинг сўзларига қараганда, уни ишдан бўшатган компания раҳбари Грейс Маззилли афроамерикаликларни ёқтирмаслигини бир неча марта намойиш қилган.
Изоҳ (0)