23 май, сешанба куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши КХДР томонидан ўтказилган навбатдаги ракета учиришини муҳокама қилиш учун ёпиқ мажлис ўтказади. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Маслаҳатлашувлар АҚШ, Япония ва Жанубий Корея сўровига биноан ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, бир муддат илгари Шимолий Корея навбатдаги ракета учирилишини амалга оширгани маълум бўлди. Жанубий Корея ҳарбийларининг маълумотига кўра, КХДР «Пуккиксон-2» ўрта масофали баллистик ракетасини учирган.
Япония бош вазири Синдзо Абэ АҚШ, Хитой, Россия ва Жанубий Корея билан ҳамкорликда қатъий чоралар кўрилишини билдириб ўтган эди.
Изоҳ (0)