Футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигасининг 11-туридан ўрин олган «Бухоро» — «Навбаҳор» ўйини баҳс ва мунозараларга сабаб бўлди.
Учрашувни бошқариб борган андижонлик ҳакам Темур Тўхтасинов «Навбаҳор» дарвозасига учта пенальти тайин қилди. Шуларнинг иккитасини Иван Нагаев аниқ амалга оширган бўлса, биттасида Алишер Шоғуломов дарвозабон билан дуэлда енгилганди.
Ҳакам, шунингдек, ҳар икки клуб бош мураббийларига танаффус вақтида қизил карточка кўрсатди. Ўйиннинг 81-дақиқасида эса яна икки футболчини майдондан четлатилди.
«Championat.asia» нашри ўйин видеошарҳини тақдим этди.
Изоҳ (0)