National Geographic Форс кўрфази дурдоналари — Жумайрадаги денгиз соҳилида жойлашган учта курорти ҳақидаги маълумотлар билан бўлишди.
Jumeirah Zabeel Saray
Jumeirah Zabeel Saray пляж меҳмонхонаси Дубайдаги машҳур Пальма Жумайра ороли ғарбий қисмида жойлашган. У ердан Форс кўрфази ва шаҳар осмонўпар биноларига ажойиб манзара очилади. Яратувчиларининг ғоясига кўра, меҳмонхона Усмон империясининг ҳашаматли саройларини эслатиши лозим.
Jumeirah Zabeel Saray 405 та хонадан иборат меҳмонхона бўлиб, улардан 26 таси люкс хонадир. Унинг ҳудудида жойлашган очиқ айвондаги саккизта ресторанда турк, ҳинд ва ливан ошхонаси таомларини татиб кўриш мумкин. Яқин Шарқдаги энг йирик спа-комплекс — Talise Ottoman Spa меҳмонхона ҳудудида жойлашган. Jumeirah Zabeel Saray меҳмонлари икки теннис корти, икки ёпиқ бассейн, фитнес марказ, шахсий кинотеатр ва аквапаркли болалар клуби хизматларидан фойдаланиши мумкин.
Madinat Jumeirah
Араб услубида барпо этилган Madinat Jumeirah курортида учта меҳмонхона, боғлар ва сув каналлари орасида қулай жойлашган 29 та анъанавий ёзги уйча ва ҳашаматли виллалар жойлашган. Курорт марказидан шарқона бозор жой олган.
Jumeirah Mina A’Salam («осойишта бандаргоҳ» маъносини англатади), шайхнинг ёзги қароргоҳининг айнан ўзини акс эттирувчи Jumeirah Al Qasr («қаср») ҳамда Jumeirah Al Naseem («енгил шамол», «денгиз шабадаси») меҳмонхоналари курорт ҳудудида жойлашган.
Бу ерга ташриф буюрган меҳмонлар 40 дан ортиқ ресторан, Дубайдаги энг узун пляж, спа-комплекс, фитнес-марказ, анъанавий шарқона бозор, шунингдек, театр хизматларидан баҳраманд бўлиши мумкин.
Jumeirah Beach Hotel
Jumeirah Beach Hotel меҳмонхонаси Форс кўрфази соҳилларида Madinat Jumeirah мажмуаси яқинида жойлашган.
26 қаватли меҳмонхона биноси алюмин конструкция ва мовий ойнадан ишланган бўлиб, денгиз тўлқини шаклини эслатади.
Jumeirah Beach меҳмонхонаси 599 та хона ва люкс хона, 20 та ресторан ва бар, болалар клуби, спа-марказ ва спортклуб, бешта бассейн, олтита теннис корти, кенг пляж ва Wild Wadi аквапаркини ўз ичига олган.
Talise соғломлаштириш клуби соҳилбўйида жойлашган бўлиб, учта сквош-корт, олтита теннис корти ва кенг тренажёр ва фитнес заллардан иборат. Меҳмонхона меҳмонларига парус спорти ёки виндсёрфинг билан шуғулланиш, сув чанғисида сузиш имкони берилади.
Изоҳ (0)