«Умра-2017» Рамазон мавсуми давомида 650 нафар ўзбекистонликнинг умра зиёратига бориши режалаштирилган. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлар бўйича қўмита ахборот хизмати маълум қилди.
Жорий йилги Рамазон мавсумида зиёрат 10 кунни ташкил этади. Зиёратчилар Мадина шаҳрида 3 кун, Маккада эса 7 кун бўлади.
Зиёратчиларга мавсум давомида ўзбекистонлик 4 нафар ишчи гуруҳи аъзоси, 13 нафар гуруҳ раҳбари, 3 нафар шифокор ҳамда 2 нафар ошпаз хизмат кўрсатади.
Умра зиёратига тайёргарлик доирасида барча зиёратчилар мавсумий касалликларга қарши эмланиб, давлат рамзи туширилган камзул ва сумкалар билан таъминланади.
Зиёратчиларни «Тошкент» халқаро аэропортида кузатиш ва кутиб олиш ишлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ўртасидаги келишувга асосан, «Умра-2017» Рамазон мавсуми зиёратчиларини кузатиш ва кутиб олиш 13 июндан 29 июнга қадар давом этади.
Изоҳ (0)