Туркиянинг Анталия курорт шаҳрида фоҳишабозликка қарши кураш ҳафталиги бўлиб ўтди, натижада 100 дан ортиқ киши, шу жумладан, ноқонуний хизматларни кўрсатиш ташкилотчилари қўлга олинди, деб ёзади News Turk.
Анталия шаҳрининг Гузелоба туманида ўтказилган шу йилдаги энг йирик рейд натижасида 84 нафар қиз ҳибсга олинди, уларнинг 22 нафари — Қирғизистон, 20 нафари — Туркия, 14 нафари Ўзбекистон, 9 нафари — Грузия, 5 нафари — Россия, 4 нафари — Украина, 3 нафари — Доминикана, 2 нафари — Молдова, 2 нафари — Эрон ҳамда яна уч нафари Қозоғистон, Нигерия ва БАА фуқароларидир.
Тиббий текширув ўтказилгач, қўлга олинган қизларнинг уч нафарида ОИТС касаллиги аниқланди.
Изоҳ (0)