Бир гуруҳ мексикалик полициячи уч нафар қуролланган талончининг ҳужумига учради. Бу ҳақда El Universal портали ёзмоқда.
Оддий фуқаро кийимида бўлган қуролсиз полициячилар ижарага олинган туристик автобусда Акапулькодан Мехикога кетаётган эди — улар дам олиш кунини пойтахтда ўтказмоқчи эди.
Машина носозлик туфайли йўл четида тўхтади. Шу палла уларга уч нафар талончи яқинлашиб, қурол билан таҳдид қилиб, йўловчиларни пул ва шахсий буюмларни топширишга мажбур этди. Полициячиларнинг пуллари, соатлари, телефон ва ноутбукларини олгач, улар автобус ғилдиракларини тешиб, воқеа жойидан чекинди.
Ҳуқуқ-тартибот идораси вакилларидан ҳеч ким уларга қаршилик кўрсатмади. Воқеа юзасидан суриштирув бошланди.
Изоҳ (0)