Америкалик олимлар 2050 йилга келиб денгиз сатҳи аксарият соҳилбўйи ҳудудларида 10—20 сантиметрга кўтарилиши, сув тошқинлари такрорийлиги эса икки марта ошишини башорат қилди. Тегишли тадқиқот Scientific Reports журналида чоп этилди.
Экспертлар сайёранинг ушбу табиий ҳодиса оқибатида кўпроқ жабрланадиган ҳудудларини санаб ўтди. Энг оғир вазият Мумбай, Кочин (Ҳиндистон) ва Абижан (Кот-д’Ивуар) шаҳарларида юзага келиши кутилмоқда. Бунинг учун мазкур шаҳарлардаги денгиз сатҳи бор-йўғи беш сантиметр ошиши етарли.
Нохуш вазият Ванкувер (Канада), Сиэтл, Сан-Франциско ва Лос-Анжелес (АҚШ) шунингдек, Европанинг Атлантика соҳилларига ҳам таҳдид қилмоқда.
Изоҳ (0)