Facebook’даги «Потребитель.уз» гуруҳи аъзоси Тошкентнинг Сергели туманида Чирчиқ дарёси ёқасида ҳосил бўлган ахлаттепа суратларини эълон қилди.
Унинг сўзларига кўра, бу ерга дастлаб қурилиш чиқиндиларини тўкишган, энди эса маиший ахлатлар ҳам шу ерга ташланадиган бўлди.
«Шундай чиройли, хилват жойларни ифлос қилишди. Аввалдан чуқурлар, қазиб ташланган жойлар туфайли, дарёга яқинлашиб бўлмасди, энди эса ахлат ҳам қўшимча бўлди. Бу ҳали кичик қисми, дарё ёқаси — бундан ҳам баттар», — деб ёзди фойдаланувчи.
Аёл гуруҳ аъзоларидан бу борада қаерга мурожаат этиб, шикоят қилиши мумкинлигини сўраган.
Гуруҳдошлари унга Президент виртуал қабулхонаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ёки ишонч телефон рақамларига мурожаат қилишни тавсия этган.
Изоҳ (0)