Ўзбекистон Президентининг 6—7 март кунлари Туркманистонга амалга оширган давлат ташрифи арафасида Тошкентнинг Миробод ва Яшнобод туманларидан ўтган Тараққиёт кўчаси номи туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули шарафига қайта номланган эди. Шавкат Мирзиёев 19—20 май кунлари амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади, мазкур сафар арафасида Тараққиёт кўчасида Махтумқули шарафига ўрнатилган ёдгорликнинг очилиши бўлиб ўтди.
Мавзуга доир
×
Изоҳ (0)