АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция 18 май куни Сурия ҳукумати тарафдорларига уюштирилган ҳужумни ИШИД гуруҳига берилган зарбалар рўйхатига киритди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Коалиция штабининг кунлик релизида хабар қилинишича, ўтган бир сутка давомида ИШИД жангариларига 19 зарба берилган. Булар ичига ат-Танфдаги зарбалар ҳам киритилган.
«Икки зарба натижасида иккита экскаватор, қурилиш ускуналарининг бир қисми, автомобиль ва танк йўқ қилинди», — дейилади хабарномада.
Таъкидланишича, бу маълумотлар бир кун олдинги хабарномадаги ахборотга тўлиқ мос келади, фақат унда Сурия ҳукумати тарафдорларига ҳужум уюштирилгани таъкидланган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)