Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Огайо штатида истиқомат қилувчи фуқаро озиқ-овқат дўконига Dodge Challenger автомобилида бостириб кириб сотувчидан пиво сўради. Fox 8 Cleveland’нинг маълум қилишича, шундан сўнг эркак ичимликлар жойлашган музлатгичнинг ичига кириб эшигини ёпиб олган, деб хабар берди «Мотор».

Фото: «Мотор»

Фото: «Мотор»

Дўкон ходимининг полицияга маълум қилишича, автомобиль бинога катта тезликда бостириб кирган. Маҳсулотлар жойлашган токчалар остида қолиб кетган сотувчи енгил жароҳатлар билан қутилиб қолган.

Полиция етиб келганида 45 ёшли Роберт Мейсон ҳамон музлаткич ичида бўлган ва у ердан чиқишдан бош тортган. Куч билан чиқаришга уринишганида у жанжал кўтарган.

Кейинроқ, эркак ҳарбий хизматдан сўнг орттирилган руҳий касалликдан жабр чекиши маълум бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар