Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидовнинг ўз клубидаги келажаги сўроқ остида бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Championat.asia» нашрида маълумот берилган.
Сардор Рашидовни «Бунёдкор»дан харид қилган «Ал-Жаиш» номли клуб, шу шаҳарнинг бошқа бир жамоаси «Лаҳвия» билан қўшиб юборилади ва умумий Al Duhail Sports Club вужудга келади.
«Лаҳвия» жорий мавсум Қатар чемпионлигини қўлга киритди. «Ал-Жаиш» эса чемпионатни 4-ўринда якунлади. Шундан келиб чиқиб, Al Duhail Sports Club бош мураббийи этиб «Лаҳвия» устози Жамол Белмади тайинланган.
«Championat.asia» тахминига кўра, у жамоага асосан ўз футболчиларини жалб қилади. Бу эса Сардор Рашидов ва унинг «Ал-Жаиш»даги бир қатор жамоадошларини четда қолдириши ҳам мумкин.
Изоҳ (0)