ИШИД террорчиларининг Суриянинг Хама вилоятидаги Ақориб қишлоғига уюштирган ҳужуми оқибатида 51 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Илгарироқ Сурия армияси ҳужумни қайтарганини билдирган эди. SANA агентлиги тинч аҳоли вакиллари орасида 20 киши ҳужум қурбони бўлганини хабар қилган эди. Эндиликда қурбонлар сони кескин ошгани маълум бўлмоқда.
Бундан ташқари, юздан ортиқ одам жароҳатланган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)