Нью-Йорк полицияси шаҳар марказидаги Таймс-Скверда амалга оширилган жиноят теракт эканлиги ҳақида версияни тасдиқламади. CBS’га кўра, ушбу воқеа террорчиликка алоқадор эмас, деб маълум қилди Meduza.
NBC’да айтилишича, гап теракт эмас, ЙТҲ ҳақида кетмоқда.
Илгарироқ Таймс-Скверда машина катта тезликда одамлар гуруҳини уриб кетгани хабар қилинган эди. Бир неча киши жароҳат олди, шифокорлар уларга ёрдам кўрсатмоқда. Ўз навбатида, Reuters камида бир киши ҳалок бўлганини ёзмоқда. Агентликнинг қайд этишича, ҳужум қасддан уюштирилган эди.
Охирги маълумотларга қараганда, бир киши ҳалок бўлган, 20 киши жароҳатланган. Ҳайдовчи қўлга олинган. Илгари у икки марта маст ҳолда машина ҳайдагани учун қўлга олингани маълум.
Изоҳ (0)