Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис НАТОга аъзо мамлакатлар Афғонистондаги вазиятни ҳал этишга ҳисса қўшиши керак, деб ҳисоблайди, мудофаа вазирлиги ислом республикасидаги Америка қўшинлари контингентини ошириш бўйича янги ҳарбий режа учун тавсиялар тузишни якунламагунича шундай бўлиши керак, деб ёзади «ТАСС». Бу ҳақда вазир Пентагонда Норвегия мудофаа вазири Ине Эриксен билан учрашув чоғида айтиб ўтди.

Фото: Politico

Фото: Politico

«Биз Афғонистон бўйича ҳарбий ҳаракатлар режаси устида ишламоқдамиз, ва биз якуний қарорга келмагунимизча иттифоқдошларимиз билан ҳамкорлик қиламиз, — деди у. — Биз якуний қарорни НАТО бўйича иттифоқдошларимиз ҳиссасисиз қабул қилмаймиз».

«Режани шошма-шошарлик билан қабул қилгандан кўра, ҳаммасини мувофиқ равишда аниқлаштириб олиш керак», — деб ҳисоблайди вазир.

Изоҳ
Асосий янгиликлар