Россия президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасби Дональд Трамп Сергей Лавров билан учрашув чоғида террорга қарши кураш бўйича разведка маълумотларини Россия томонига тақдим қилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. Унинг фикрича, АҚШда сиёсий шизофрения ривожланмоқда, деб хабар беради «ТАСС».
«Шу билан бир пайтда биз кўряпмизки, АҚШда сиёсий шизофрения ривожланмоқда, амалдаги президентнинг Лавровга махфий разведка маълумотларини тақдим қилгани ҳақидаги айбловларини бошқача тушунтира олмайман», — деди Россия етакчиси.
Путин Лавров билан бу ҳақда гаплашганини айтиб, ҳазиломуз тарзда ташқи ишлар вазири «сирларни биз билан баҳам кўрмагани учун» ҳайфсан олишини айтиб ўтди.
Олдинроқ The Washington Post нашри Дональд Трамп Оқ Уйдаги музокаралар чоғида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Россиянинг АҚШдаги элчиси Сергей Кислякка мутлақо махфий маълумотни етказганлигини тахмин қилганди. Сенат вакили Жон Маккейн АҚШ президенти махфий ахборот билан бўлишиш ҳуқуқига эгалигини айтган эди.
Трамп ҳам Twitter орқали буни тасдиқлади.
Изоҳ (0)