11-ёшли америкалик бола Рубен Пол Нидерландияда ўтган One Conference 2017 даги чиқишида смартфон ва Bluetooth ёрдамида ҳар қандай буюмни қуролга айлантириш мумкинлигини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Олтинчи синф ўқувчисининг тушунтиришича, терминатордан тортиб бахмал айиқчагача бўлган ҳар қандай қўғирчоқ хавфли қуролга айланиши мумкинлигини тушунтирди. Бунинг учун у ўзининг айиқчасини намойиш қилди: ушбу ўйинчоқ Wi-Fi ва Bluetooth ёрдамида iCloud’га улана олади, шунингдек, хабарларни ўқиб беради ва овозли буйруқларни тушунади.
Ноутбукка уланган Raspberry Pi бир платали компьютери ёрдамида Рубен Пол залдаги Bluetooth’и ёқилган смартфонларни сканердан ўтказиб чиқди. Ўспирин ўтирганлардан бир неча кишининг телефон рақамларини олишга эришди. Улар орасида олий мартабали амалдорлар ҳам бор эди.
Шундан сўнг Пол Python тилидаги дастурдан фойдаланиб смартфонлардан бирига уланди. Ускуна ёрдамида у конференцияни «эшитди», қисқа овозли хабар ёзиб, айиқчасига йўллади. Шунингдек, ўспирин ўйинчоқдаги чироқни масофадан туриб ёқди.
Полнинг сўзларига қараганда, интернетга уланадиган ҳар қандай ускуна Bluetooth орқали ишлаши мумкин. Шунингдек, айтилишича, шахсий маълумотларни GPS ёрдамида ўғирлаш ва одамнинг ортидан кузатиш мумкин.
Боланинг отаси — ахборот технологиялари бўйича мутахассис Рубен олти ёшидан ўз қобилиятларини намойиш эта бошлаганини ҳикоя қилди. Мано Полнинг сўзларига қараганда, ўғли смартфон ёрдамида бошқа гаджетни илк бор кирганида у ҳайратда қолган.
Бундан ташқари, 11 ёшли Пол замонавий ускуналарнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича маърузалар бериб туради.
Изоҳ (0)