Англия Премьер-лигасининг 34-туридан қолиб кетган икки учрашув кеча — 16 май куни бўлиб ўтди.
Ўз майдонида «Вест Бромвич»ни мағлуб этган «Манчестер Сити» 3-ўринга мустаҳкамроқ жойлашиб олди. Гвардиола шогирдлари 21 май куни АПЛнинг сўнгги турини «Уотфорд» майдонида ўтказади.
Лондоннинг «Арсенал» клуби эса Алексис Санчеснинг дубли эвазига қуйи лигага тушиб кетган «Сандерленд»ни мағлуб этди. Мазкур ғалаба Арсен Венгер шогирдларининг мавсумни «Манчестер Юнайтед»дан юқорида якунлашлари масаласини аниқ қилди.
37-турдан кейин «Ливерпуль» ҳисобида 73, «Арсенал»да эса 72 очко бор. Сўнгги тур мазкур икки клубдан қай бири мавсумни кучли тўртликда якунлашига ойдинлик киритиб беради.
21 май куни бўлиб ўтадиган 38-турда «Арсенал» футболчилари «Эвертон»ни қабул қилади. «Ливерпуль» эса ўз майдонида Чемпионшип лигага тушиб кетган «Мидлсбро»га қарши саф тортади.
Жозе Моуриньо шогирдлари 6-ўринни эгаллаганига қарамай, Европа Чемпионлар лигасига йўлланма олиши мумкин. Бунинг учун «Юнайтед» Европа лигаси финалида «Аякс»ни таслим қилиши керак бўлади.
Англия Премьер-лигаси 34-тур. Қолдирилган ўйинлар 16 май, сешанба
Изоҳ (0)