Даниянинг Хольбек шаҳри суди 17 ёшли қизни иккита терактни тайёрлашда айбдор деб топди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Террорчиларга ёрдам беришда гумондор қиз 2016 йилнинг январида ушланган эди.
Маълум бўлишича, қиз 2015 йили Туркияда ислом динига ўтиб, ИШИД таркибига қўшилишга уринган. Террорчилар, ўз навбатида, ундан қўпорувчилик ҳаракатлари тайёрлашда фойдаланишга уринган.
Суд ҳозирча қиз неча йилга қамалишини аниқлаштирмади. Айбловчилар қизни номаълум даражада узоқ муддатга озодликдан маҳрум этишни сўрамоқда, негаки, уларнинг фикрича, ўсмир қиз жамият учун улкан таҳдид туғдиради.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)