Англия чемпионати 28-тур қолдирилган ўйинида мамлакат чемпиони сифатида «Уотфорд»ни ўз майдонида қабул қилган «Челси» 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мазкур ўйиндан кейин Антонио Конте жамоаси мавсумдаги ғалабалар сонини 29 тага етказиб, биринчи марта 2004/05 йилги мавсумда, иккинчи марта 2005/06 йилги мавсумда Жозе Моуриньо томонидан қайд этилган натижани такрорлади. 29 ғалабадан ташқари бу мавсумда Лондон клуби 3 та дуранг ва 5 та мағлубият қайд этган. Айни вақтда «Челси» ҳисобида 90 очко мавжуд.
Антонио Конте бош мураббийлигидаги «Челси» АПЛ сўнгги турида чемпионат аутсайдери, бир неча тур аввал Чемпионшипга равона бўлиши маълум бўлган «Сандерленд» билан баҳс юритади. Италиялик мутахассисда Жозе Моуриньо рекордини янгилаш учун яхши имконият мавжуд.
Мавзуга доир. Захирада қолиб кетган сардор: Жон Терри 22 йиллик фаолиятидан сўнг «Челси»дан кетишини маълум қилди
Англия Премьер-лигаси 28-турнинг қолдирилган ўйини 16 май, сешанба
«Челси» – «Уотфорд» 4:3 (2:1)
Голлар: Жон Терри, 22 (1:0). Капу, 24 (1:1). Сезар Аспиликуэта, 36 (2:1). Миши Бацҳуайи 49, (3:1). Дерил Янмаат, 51 (3:2). Окака-Чука, 74 (3:3). Сеск Фабрегас, 88 (4:3).Четлатиш: Прёдл, 90 (У)
Изоҳ (0)