Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ереванда туғилган беш эгизакнинг учинчиси ҳам касалхонада вафот этди. Бу ҳақда Арманистон соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Анаит Айтаян маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«Мутахассисларимизнинг барча уринишларига қарамай, ўғил болани сақлаб қолишнинг иложи бўлмади. Беш нафар чақалоқ ичида унинг ҳолати энг оғир эди. Қолган икки қиз ва онанинг ҳолати барқарор, уларда ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда», — таъкидлади Айтаян.

Тўрт нафар қиз ва бир ўғил 10 май, чоршанба куни дунёга келганди. Уларнинг барчаси чала туғилди. Икки қиз чақалоқ бир неча кундан сўнг оламдан ўтди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар