Россияга тегишли компаниялар гуруҳи АҚШ ҳукуматига 6 миллион доллар миқдорида товон пули тўлашга рози бўлди. Гуруҳ солиқ қаллоблиги ва пул ювишда айбланмоқда, деб хабар беради Forum Daily.
Иш судга оширилишидан бир неча кун муқаддам компания ҳукумат билан келишувга эришгани маълум бўлди. Нью-Йоркда федерал прокурорлар 12 май куни Prevezon Holdings эгаси, россиялик бизнесмен Денис Кацив билан келишувга эришилганини билдирди.
Баҳсни бартараф қилиш бўйича келишувга биноан, холдингга тегишли бирорта компания ҳам қоидабузарлик қилмаган.
Холдингга қарши иш қарийб тўрт йил муқаддам бошланган эди. Прокурорлар Prevezon’нинг 20 миллион долларлик активлари ва кўчмас мулкларини тортиб олмоқчи бўлди, негаки бу маблағлар ноқонуний пулларни легаллаштириш ҳисобига ишлаб топилган деб ҳисобланган эди. Ноқонуний ўзлаштирилган маблағларнинг умумий миқдори 230 миллион долларни ташкил этиши маълум қилинган эди. 15 май куни Prevezon иши бўйича биринчи эшитувлар ўтиши керак эди.
Изоҳ (0)