Ҳиндистоннинг Жабулпур шаҳрида фотограф Авинаш Лодхи ўз боласини қўлида тутиб турган она маймуннинг даҳшатли қичқирган ҳолатини суратга олди. Кўринишидан маймун боласи ўлгандек таассурот уйғонади. Бироқ у ўлмаган, шунчаки йиқилиб тушиб, кейин яна оёққа туриб кетган. Фотосурат ижтимоий тармоқларда катта тезликда тарқалди. Бу ҳақда, The Telegraph нашрига таяниб, «Моя планета» хабар берди.
Фотографнинг сўзларига кўра, боласининг йиқилиб тушиши она маймун учун стрессли ҳолат бўлган. Унинг айтишича, ҳаммаси бир лаҳзада содир бўлган ва у ҳодисани қандай суратга олганини пайқамай қолган. Фотосурат ёввойи табиатдаги она қайғуси учун метафора бўлишга улгурди.
Изоҳ (0)