«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси 2017 йил «Тошкент механика заводи» АЖ (собиқ ТАПОиЧ)ни модернизация қилиш учун қарийб 15 миллиард сўмга тенг маблағ йўналтиради. Бу ҳақда «Nuz.uz» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ушбу маблағ давлат ҳисобидан 2014 йил (5,2 миллиард сўм) ва 2015 йил (9,5 миллиард сўм) дивидендлари ҳисобланади.
Яқин йилларда мазкур заводда юк вагонлари – цемент ва минерал ташувчилар, ярим вагонлар, шунингдек, йўловчи вагонлари, музлатгичли контейнерлар ва секциялар, 40 ва 20 футли контейнерларни ҳамда турли эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.
Режаларга мувофиқ, 2017 йилда заводда 6000 та болалар аравачаси, 2000 та самокат ва болалар велосипеди ишлаб чиқарилади.
Изоҳ (0)