Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Колумбиядаги БМТ миссиясининг маълум қилишича, «Колумбия инқилобий қуролли кучлари» гуруҳининг 12 нафар жангчидан иборат биринчи гуруҳи БМТ томонидан якка тартибда қуролсизланиш сертификатини олиб, расмий равишда қурол топшириш жараёнини якунлади, деб хабар берди «Коммерсантъ».

БМТнинг қайд этишича, собиқ қўзғолончиларга «фуқаролик ҳаётига қайтиш» имконини берувчи ҳужжатлар топширилган. Шунингдек, минтақага топширилган қуролларни сақлаш мақсадида махсус 41 та контейнер ва 52 та қути олиб келинган.

Қуролсизлантириш жараёни БМТнинг 450 нафар кузатувчиси назоратида 1 март куни бошланган бўлиб, 29 майда якунланиши керак. Февраль ойида Колумбияда йирик қўзғолончилар гуруҳи ва мамлакат ҳукумати ўртасида тинчлик битимининг ҳал қилувчи босқичи — жангариларни БМТ назоратидаги лагерларга тақсимлаш жараёни бошлаган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар