2016 йил ҳисобидан Украина давлат фискал хизмати 1 миллион гривнадан кўпроқ даромад олган 3504 кишини қайд қилди. 2015 йилга нисбатан миллионерлар сони 1180 кишига ёки 25 фоизга қисқарди. Бу ҳақда, хизмат расмий сайтига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Энг кўп миллионерлар Киевда қайд қилинди — 1686 киши. Ундан кейинги ўринларда Харьков (287), Днепропетровск (216) ва Одесса (211) вилоятлари турибди.
Шу билан бирга, миллионерларнинг даромад суммаси олдинги йилдагига нисбатан 13 фоизга ёки 3,2 миллиард гривнага кўпайди.
Изоҳ (0)