Москванинг Басманний суди 11 май куни Санкт-Петербургдаги теракт иши бўйича ушланган Муҳаммадюсуп Эрматовни ҳибсга олди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Чеклаш чораси тайинлаш бўйича мажлис чоғида терговчи гумондорнинг уйидан ўт ўчирувчидан ясалган портловчи ускуна топилганини, ушбу ускуна терактда қўлланган ускуна билан бир хиллигини айтиб ўтди.
«Сўроқ чоғида Эрматовнинг укаси ускунани гумондор олиб келганини маълум қилди», — деди терговчи.
Ҳимоя гумондор хонадонни бошқалар билан бирга ижарага олганини, ускуна бошқаларга ҳам тегишли бўлиши мумкинлигини уқтирмоқда.
Эрматов мазкур иш доирасида ҳибсга олинган ўн биринчи шахс бўлди.
Санкт-Петербург метросидаги теракт 3 апрель куни рўй берди. Вагондаги портлаш оқибатида худкуш билан бирга 16 киши ҳалок бўлди, бир неча ўн киши жароҳат олди.
Изоҳ (0)