Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг Саратов вилоятидаги Хвалинск шаҳрида уч киши бензин буғидан заҳарланди. Нохуш ҳодиса йўл ташкилоти ҳудудида содир бўлди, деб хабар берди «1news.uz».

Фото: «1news.uz»

Фото: «1news.uz»

«ЧП-Саратов» нашрининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон фуқароси бўлган уч нафар шахс ёқилғи сақлаш учун мўлжаллаган идишни тозалаш мақсадида унинг ичига тушган. Эркаклар махсус ҳимоя воситалари билан жиҳозланмаган ва оқибатда учаласи ҳам ҳаёт учун хавфли бензин буғларидан нафас олиб заҳарланган.

Жабрланганларни қутқарувчилар идиш ичидан чиқариб олган ва улар шифохонага етказилган. Улардан бирининг аҳволи ўртача, қолганлариники эса оғир эканлиги айтилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Мессининг “Барселона”га қайтиш эҳтимоли бор. Хави ва Лео доимий алоқада бўлиб турибди 
Маҳаллий
Фарғонада Қирғизистондан келтирилган психотроп моддалар савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Маҳаллий
Қашқадарё вилоятида қурилган намунали уйлар қулаб тушиш арафасида экани айтилмоқда (видео)