Жиззах вилояти Пахтакор туманида 2017—2021 йилларда умумий қиймати 196,7 миллиард сўм бўлган 212 лойиҳа амалга оширилиши ва 1546 янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
2017 йилнинг 1 майига қадар туманда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки туман филиали томонидан 625 фуқарога 3,5 миллиард сўм, «Агробанк» туман филиали томонидан 246 фуқарога 1,07 миллиард сўм, Халқ банкининг туман филиали томонидан 295 фуқарога 1,75 миллиард сўм кредит маблағи ажратилди.
Ушбу кредитларнинг асосий қисми чорвачилик, қуёнчилик, боғдорчилик, асаларичилик, тикувчилик тармоқларини ривожлантириш, томорқада иссиқхона қуриш ишлари учун йўналтирилди.
Изоҳ (0)