Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Дубай полицияси икки нафар энг тартибли ҳайдовчига соф олтиндан ишланган ўйинчоқ машиначаларни совға қилди, деб ёзади «Мотор».

Фото: «Мотор»

Фото: «Мотор»

Айни пайтда Дубайда «оқ баллар» деб номланувчи, тартибга риоя қилган ҳолда машина бошқаришни рағбатлантириш тизими амал қилади. Тезликни оширганлик учун жарима ва бошқа ҳар қандай қоидабузарликларсиз ўтказилган бир ой учун ҳайдовчига икки балл берилади. «Оқ баллар» ёрдамида автомобиль эгалари майда қоидабузарликлар учун «ҳисоб-китоб қилиши» мумкин. Агар бир йил ичида улар 24 балл йиға олса, полиция департаментининг совғаларига даъвогарлик қила олади.

Ўтган йил ичида 24 балл тўплаган жами 2000 ҳайдовчи мукофотланди. Уларнинг ҳар бирига эсдалик совғалари берилди. Олтин машиначалар кимга насиб қилишини лотерея орқали аниқлашди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Машина олиб беришни ваъда қилиб, 248 кишини 12 млрд сўмга чув туширган фирибгарларга ҳукм ўқилди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Нукусдаги хонадонда ифторлик қилди (видео)
Дунё
Блинкен АҚШ фуқароларини зудлик билан Россияни тарк этишга чақирди