Uber бош директори Трэвис Каланик Twitter’даги саҳифасида Uber Freight хизмати ёрлиғига эга биринчи юк машинаси фотосини жойлаштирди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
«Uber анчадан бери юк ташиш билан қизиқиб келади. Бу мураккаб, қизиқарли ва айрим нозик жиҳатлардан холи бўлмаган бизнес. Унга кириш осон бўлмайди, бироқ бу менга илоҳом бағишлайди», — дея таъкидлади Трэвис Каланик.
Freight ёрдамида Uber ҳайдовчилар ва буюртмачилардан 15-20 фоиз ҳақ олувчи воситачиларни йўқотишни режалаштирмоқда.
Юк ташиш қиймати турли омиллар — ёқилғи, суғурта ва инфляция таъсири остида ўзгариши мумкин. Бироқ компания Freight фаолияти воситачилар билан ишлашдан кўра самаралироқ бўлишига умид қилмоқда.
Изоҳ (0)