Корея Республикасининг янги президенти Мун Чжэ Ин Чолла-Намдо провинцияси собиқ губернатори Ли Нак Ённи мамлакат бош вазири лавозимига тайинлади. Бу ҳақда 10 май куни президент маъмурияти маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Ли Нак Ён Корея Республикаси бош вазири лавозимига тайинланди», — дейилади пресс-релизда. Унда, шунингдек, Ли Нак Ён ҳукуматни бошқариш учун етарли тажрибага эга эканлиги таъкидланади.
«У ижтимоий, давлат ва ташқи сиёсат соҳаларини чуқур тушунади ва тажрибага эга. Ли 21 йил давомида журналист, сўнгра 14 йил давомида депутат, ундан кейинги уч йил давомида провинция депутати сифатида фаолият юритган», — дейилади ҳужжатда. Бош вазир лавозимини парламент ҳам тасдиқлаши лозим.
Мун Чжэ Ин бошқа асосий лавозимларга ҳам тайинловларни амалга оширди. Президент маъмуриятига Им Чжон Сок, Миллий разведка хизматига эса унинг собиқ ходими Су Хун раҳбар этиб тайинланди. Президентни қўриқлаш хизмати раҳбари лавозимини эса Чжу Ён Хун эгаллади.
Изоҳ (0)